Достон Ҳамдамов БАА клуби билан шартнома имзолади 2021-01-13 19:40:00 143 0 Xurshidbek
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини БААда давом эттиради.
Дубайнинг "Ал Наср" клуби ўзбекистонлик футболчи билан 1,5 йиллик шартнома тузганини эълон қилди. Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномаси якунлангани боис "Ал Наср"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди.
“Ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"ни эркин агент сифатида тарк этди.
Ҳамдамов билан клубимиз ўртасида тузилган шартнома якунлангани сабабли ярим ҳимоячи жамоамиз сафини тарк этди. Достон икки мавсум давомида "Шерлар" таркибида Суперигада 48 ўйинда 16 гол урган бўлса, Чемпионлар Лигасида 15 учрашувда иштирок этди. Ички кубокларда эса 11 баҳсда 8 гол муаллифига айланди. Икки йилда у жамоамиз билан беш совринга эга чиқди.
Фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиришга қарор қилган Ҳамдамовга клубимиздаги ўйинлари учун раҳмат айтамиз ва унга омад тилаймиз”, - дейилади “Пахтакор” матбуот хизмати хабарида.