“Ювентус” Дибала билан шартномани узайтирмоқчи 2021-02-23 11:40:00 86 0 Xurshidbek
Хабарларга кўра, «Ювентус» раҳбарияти Дибала билан яқин вақт ичида шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади.
Шунингдек, «Ювентус» молиявий директори Фабио Паратичи ҳужумчи Пауло Дибаланинг соғлиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Дибала кеча А Серия 17-турининг «Сассуоло» га қарши ўйинида (3: 1) жароҳат олган эди. У биринчи бўлим охирида майдонни тарк этди. Кейинчалик Дибалага тиззасидан жароҳат етказилганлиги маълум бўлди.
«Паулода ҳали ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Баъзи кунлари у ўзини яхши ҳис қилади, баъзида эса ёмонроқ. Шартномани узайтиришга келсак, биз яқин кунларда музокараларни бошлаймиз», - дея Паратичининг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.
Маълумот учун, Дибала 2015 йилда «Палермо» дан «Ювентус» га ўтган эди. Ушбу мавсумда 27 ёшли аргентиналик футболчи Италия чемпионатининг 11 учрашувида қатнашиб 2 гол урди ва 2 голга узатма берди.